Айрилиқнинг жабрига кўнди юрагим, кўнди, Ёлғиз ўтай майлига, энди севмайман энди. Йиғласанг ҳам, кулсанг ҳам, Минг бор “кечир!” десанг ҳам, Яна қайтиб келсанг ҳам – Энди севмайман энди.
Айрилиқнинг жабрига кўнди юрагим, кўнди, Ёлғиз ўтай майлига, энди севмайман энди. Ишқ дедим, ўлиб бўлдим, Бир марта куйиб бўлдим – Дил бериб, суйиб бўлдим, Энди севмайман энди. Ошиқлар - бу касаллар, Битдим шунча ғазаллар, Кечиринг, эй, гўзаллар – Энди севмайман энди.
Айрилиқнинг жабрига кўнди юрагим, кўнди, Ёлғиз ўтай майлига, энди севмайман энди. Очдим энди кўзимни, Асрайман ҳар сўзимни, Алдамайман ўзимни – Энди севмайман энди. Гул деб олибман хасни, Ёлғонга бериб нафсни, Муҳаббат деб ҳавасни – Энди севмайман энди.
Айрилиқнинг жабрига кўнди юрагим, кўнди, Ёлғиз ўтай майлига, энди севмайман энди. Teksty umieszczone na naszej stronie są własnością wytwórni, wykonawców, osób mających do nich prawa. |